Улитауда бу борада имкониятлар кенгаймоқда. Вилоятда барпо этилган этноовулда меҳмонлар анъанавий таомлардан татиб кўриши, турли миллий спорт турларида кучини синаши мумкин. Шу жумладан, овчи қушлар билан шикорга бориши, камондан ўқ отиб кўриш имконияти бор. Ташкилотчилар фикрича, ушбу лойиҳа кўчманчи цивилизация этномаданий майдонини оммалаштиришга хизмат қилади.
Қайсар Амангелдиули, этноаул лойиҳаси асосчиси:
– Шубат ўзимиздан. Қимиз ва саумал ҳам бор. Бунинг учун махсус туя ва эчки боқамиз. Эчки сути кўпроқ кексаларга тавсия этилади.
Улитауда 700 дан зиёд тарихий ёдгорлик мавжуд. Улар орасида тўртбурчак шаклдаги Жўжихон мақбарасини алоҳида кўрсатиш мумкин. Ёдгорлик аркаси жуда нозик ясалган. Иншоот бинафша рангли қўш гумбазга эга. Сўнгги йилларда тарихий объект атрофи кескин ўзгарган. Ҳудуд ободонлаштирилди, мақбара мажмуага айлантирилди. Ҳозир тарихий-маданий объектни Алашахон мақбараси ва Домбаул билан боғловчи йўл қуриляпти. Раҳбарият туристик манзилгоҳлар инфратузилмасини яратишга ҳам катта эътибор бермоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси