Ёш қозоғистонлик режиссёрнинг "Лента" анимацион фильми нуфузли жаҳон кинофестивалларида 50 дан ортиқ мукофот ва номинация олди. Полла-Илария Козинонинг қисқа метражли фильми тўсатдан сеҳрли мамлакатда уйғонган ва йўлида кўплаб ғаройиб персонажларни учратган қизча ҳақида. Лойиҳа муаллифи таъкидлашича, фильм икки йил муқаддам тайёр бўлган. Сўнгра АҚШ, Европа, Россия, Япония, Хитой фестивалларида қатнашган, жаҳон кино танқидчилари ижобий фикрларини олган. Таъкидлаш лозимки, режиссёр Алматида туғилиб ўсган.
Полла-Илария Козино, режиссер:
- «Лента» - қисқа метражли анимацион фильм, унда қиз яшаётган ғаройиб дунё тасвирланган. Қаҳрамон ўз мақсадига етиш учун кўплаб тўсиқларни енгиб ўтади. У етарлича таъсирчан фильм. Драма давомида ҳаёт, ўлим, қарорларимиз худбинликка асосланганми ёки бошқалар ҳақида ғамхўрлик қилаяпмизми каби масалаларни кўтаради. Буларнинг ҳаммаси қизнинг кўз ўнгида юз беради. Бу етарлича кўнгил кўтарувчи фильм.
Икки йил аввал қозоғистонлик режиссёр анимация студиясини очди, ҳозир ижодкор навбатдаги бир қанча анимацион лойиҳалари устида ишлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси