Тиришқоқ болалар хоббисидан даромад оляпти

Иқтидорли бола ва билимли устоз меҳнати. Ҳарф таниб, билимлари ошиб борувчи боланинг муваффақияти аввало устозига боғлиқ. Унга табиат берган қобилиятни аниқлаш ва ривожлантириш ҳам кўпроқ шу инсон зиммасидаги вазифадир. 10 ёшидан эртак ёза бошлаган Разия учун онаси шундай мураббий бўлди. Билим олишга иштиёқи кучли бўлган Разиянинг қобилияти қўллаб-қувватланди. Унинг илк эртаги танқидлардан қўрқмаган ҳолда ижтимоий тармоқда чоп этилди.

РАЗИЯ АҚПАР, 7-СИНФ ЎҚУВЧИСИ:

– Энг биринчи ёзган эртагим – «Сўз туркумлари». Мактабда сўз туркумлари ҳақида эртак ёзиш уй вазифаси сифатида топширилди. Ёзганим ўзимга жуда ёқди, онам инстаграмда эълон қилди. Кейин математика, табиатшунослик, мусиқа ҳамда бошқалар ҳақида эртак ёздим.

Разия ўз келажагини ижодий фаолиятсиз тасаввур қила олмайди. Ёзиш ва чизиш билан шуғулланишни истайди. Ҳозир дастлабки эртаклар тўпламини ҳозирлаяпти. У баҳорда ёш китобхонлар қўлига етиб боради. Разия китоб саҳифаларини ўзи чизган ёрқин суратлар билан безамоқчи. Китоб саҳифаларида бош қаҳрамонлар жонланади.

Кўп қиррали қобилиятни рўёбга чиқариш ҳеч бир замонда чегара билмаган. Ёш ошпаз Жанерке ҳам буни исботлашга муваффақ бўлди. 14 ёшли ўқувчи пиширган товуқ қанотлари жаҳонга машҳур ошпазларникидан қолишмайди.

Жанерке айтишича, товуқ қанотлари – у севган емак. Ҳозир унинг маҳсулоти мукаммал, лекин ёш ошпаз кўнглига мос қилиб пиширишни ўргангунича жуда кўп усул ва таомномаларни синаб кўрганини кўпчилик билмайди. Натижада, унинг оддий хоббиси даромад манбаига айланди.

ЖАНЕРКЕ ЗУЛПУХАРОВА, 9-СИНФ ЎҚУВЧИСИ:

- Болалигимдан таом пиширишни ёқтирардим. Ўзимга ёққан нарсани ҳамиша излаганман, таъмини кўриш, кейин ўзим ҳам пишириб кўришни ёқтираман.  Биринчи буюртма дўстларимдан келди, улар 40 та қанот сотиб олди. 4500 тенге фойда кўрдим, ичимликларни ҳам қўшсак – жами  5000 тенге.

Албатта, ҳозир Жанеркенинг даромади анча ошди. Авваллари емакларини фақат дўстлари ва қариндошлари харид қилса, ҳозир ижтимоий тармоқлар орқали унинг маҳсулотини бутун шаҳар билиб олган. Қизнинг айтишича, кулинария –  шунчаки хобби. Лекин  ҳунари келажакда фойда берса, ажабмас.  У, масалан, ресторан очишни исташи мумкин.