Қозоғистонда тошқинларни прогноз қилиш тизими ишга туширилади

Қозоғистонда 42 та янги сув омбори қурилади, 37 таси модернизацияланади. 14 ярим минг километр масофага ирригация каналлари тортилади. 2024-2028 йилларга мўлжалланган сув таъминоти соҳасини ривожлантиришга мўлжалланган мажмуавий дастурда шундай чора-тадбирлар кўзда тутилган. Ҳукумат тошқинлар йўлини кесиш билан бирга юз бериши мумкин бўлган тошқинларни олдиндан прогноз қилиш тизимини ишга тушириш ниятида. Бунинг учун махсус низом тасдиқланди. Маълумот тизими йил охиригача тест тартибида ишга қўшилиши режалаштирилган. Шунингдек, қутқарувчиларни махсус кийимлар ва ускуналар билан таъминлаш масаласи қайта кўрилади.  

Шинғис Аринов,  Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири:

– Сифатли махсус автомобиллар ва муҳандислик техникалари, катерлар, самолёт ва вертолётлар сотиб олинади. Учувчилар кечалари ва ноқулай об-ҳаво шароитида парвоз қилишни ўрганишади. Ўт ўчирувчилар, тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар учун ягона умумий ўт ўчириш деполари қурилади. Бу эса шошилинч вазиятда иш самарасини оширади, қарорлар қабул қилиш муддатини қисқартиради, фуқароларга дарҳол ёрдам бериш имкониятини яратади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.