Ҳукуматда транспорт ва ёнғин хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди

Қозоғистонда йўлларининг 12 минг километрида таъмир ишлари давом этяпти. Шундан 7 минги жорий йилда ниҳоясига етади. Ҳукумат йиғилишида вазир Марат Қарабаев таъкидлашича, режага мувофиқ, хавфсизлик даражасини ошириш учун бир қанча йўллар I ва II тоифага ўтказилади. Трассаларнинг қатор участкаларида 4 чизиқли ҳаракат йўлга қўйилади, махсус йўл белгилари чизиб чиқилади, тўсиқлар ва ёритгичлар ўрнатилади. Пиёдалар учун ўтиш жойлари қурилади.

Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:

- Йўл қурилиши бўйича талаблар қайта кўриб чиқилди, ҳозир янги лойиҳаларни реконструкция қилиш икки 2 босқичга ажратилади. Биринчиси, мавжуд бўлган йўл ёнига янгиси бунёд этилади, сўнгра мавжуд йўл ремонт қилинади. Лойиҳалар бўйича қурилиш бошлангунича йўл ҳаракати хавфсизлиги халқаро стандартларга мувофиқ аудит қилинади, бу эса, ўз навбатида, авария хавфи катта участкаларни аниқлаш ва муаммони бартараф этиш имконини яратади.

Ҳукумат йиғилишида ёнғин хавфи мавжуд бўлган мавсумда кўриладиган чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинди. Қозоғистон гидрометерология хизмати йил охиригача ёнғин хавфи юқори бўлиши ҳақида маълумот тарқатди. Давлат раҳбари топшириға кўра, табиий ёнғинлар олдини олиш чоралари кўриляпти, фаолият алгоритми ишлаб чиқилган. Қонунчиликка ўзгаришлар киритиляпти. Шу билан бирга, ўрмончилик ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш ва ёнғинларни рақамли шаклда кузатиш масаласи ҳал қилинмади. Бош вазир ўрмон ёнғинлари олдини олиш бўйича ишларни фаоллаштиришни топширди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Ушбу вазиятда рақамли таъсирланиш тизимларини фаол ишлатиш керак. Учувчисиз аппаратлардан кенг фойдаланиш лозим. Улар ўрмон ва даштларни юқоридан тўлақонли кузатиш имконини беради. Умуман олганда, учувчисиз аппаратлар иқтисоднинг турли соҳаларида кенг миқёсда ишлатилиши мумкин. Шунинг учун, Саноат вазирлиги Қозоғистоннинг ўзида дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқиши даркор.

Абдумалик Сарманов таржимаси