Мажилис қўриқхоналар бўйича ҳужжатларга ўзгаришлар киритади

Мажилис қўриқхоналар бўйича ҳужжатларга ўзгаришлар киритади

Қозоғистонда алоҳида қўриқланадиган ҳудудларда муҳофаза иншоотлари қурилишига рухсат берилади. Шу жумладан, сел, кўчкилар йўлини тўсувчи қопқонлар бунёд этилиши мумкин. Шунингдек, аҳоли манзилгоҳлари учун миллий парк ва ўрмон жамғармасидан ер ажратилиши мумкин. Бунда ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмалари объектлари – мактаблар, касалхоналар, электр қуввати узатиш линиялари қурилиши кўзда тутилган. Мажилис тегишли ҳужжатларга қатор ўзгаришлар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлади. Ҳужжатни сенатор Ольга Булавкина тақдим этди. Унинг таъкидлашича, лойиҳа меъёрлари фақат алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудлари ташкил этилиши ва кенгайтирилишига қадар мавжуд бўлган объектларга оид, бу банд Ўрмон кодексига киритилади.

Ольга Булавкина, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- Ўрмон жамғармасига қарашли алоҳида қўриқланадиган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича умумий вазифамиз уларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш ўртасида мувозанатни сақлаб қолишдан иборат. Қонун лойиҳасида маҳаллий аҳоли эҳтиёжи учун давлат табиат қўриқхонасида пичан ўриш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кафолатли орган зиммасига юкланган.


Абдумалик Сарманов таржимаси