Бундан ташқари, апрель ойида яна 441 минг тонна ишлаб чиқарилиши режа қилинган. Шу тариқа, ушбу ойда дизелнинг умумий ҳажми тахминан 750 минг тоннага етади. Ҳукумат Мувофиқлаштирувчи марказ йиғилишида Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев шу ҳақда маълум қилди. Шунингдек, давлат томонидан қайта ишловчи корхоналарда ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилаётгани таъкидланди. Хусусан, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида таъмир муддатидан олдин тугатилди, нефть маҳсулотларини жўнатиш бошланган. Бундан ташқари, уч мингдан зиёд заправка станцияси фаолияти таҳлил қилинди. Бунда асосий эътибор ёнилғи қолдиқлари мавжуд бўлган, бироқ сотув суръати пасайган объектларга қаратилди. Мамлакат бўйлаб жами 152 та шундай станция борлиги аниқланди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси