Қозоғистон бизнеси Грузиянинг Поти портида контейнер терминали қурилишини бошлайди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, Қора денгиз соҳилида қурилган замонавий инфратузилма иншооти Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб ташиладиган юк ҳажмини оширади, «Ўрта йўлак»нинг бир қисмига айланади. Янги мультимодал терминал келгуси йилда фойдаданишга берилиши мўлжалланган. У 8 гектар майдонни эгаллайди. Йиллик қуввати 80 минг контейнерни ташкил қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси