Ҳукуматда инвестициявий иқлимни такомиллаштириш масаласи кўрилди

Ҳукуматда инвестициявий иқлимни такомиллаштириш масаласи кўрилди

Бюджетга фармацевтика маҳсулотларидан тушган даромад салкам икки марта, пойабзал саноатидан тушган даромад уч марта ортди. Қозоғистонда товарларни рақамли тамғалаш мана шундай натижа берди. У бозор шаффофлигини оширди, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, соядаги иқтисод улушини қисқартирди. Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида, халқаро бизнес-ҳамжамият ва дипломатик корпус вакиллари иштирокида ўтган Инвестициявий иқлимни яхшилаш кенгаши йиғилишида шундай маълумот берилди. Қатнашчилар савдони рақамлаштиришни муҳокама қилди, мамлакатда тамғалаш учун шарт-шароит борлигини кўрсатди. 2029 йилгача мўлжалланган Миллий тараққиёт режасида товарлар рўйхати ва уларнинг бу жараёнга жалб этилиши муддати кўрсатилган. 2030 йилгача Савдо сиёсатини рвиожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Буларнинг ҳаммаси мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси