Келгуси йилда
Ҳукумат 16 та янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Уларнинг ярми Давлат раҳбари
топшириқларини рўёбга чиқаришга қаратилган. Шу жумладан, янги технологияларни
ривожлантириш, интеллектуал мулк, инновациявий фаолият ва космос соҳасини
ривожлантириш, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳужжатлар
тайёрланади. Ҳукумат йиғилишида Адлия вазири Азамат Есқараев тегишли ишлар
лойиҳасини тақдим этди. Унинг таъкидлашича, Парламентга яна 4 та мустақил қонун
лойиҳаси киритилади. Улардан бири – Рақамли соҳа кодекси. У рақамлаштириш
жараёнида ягона ёндашувларни белгилайди ва Қозоғистон ҳамда дунё тажрибасини
ҳисобга олади.
Азамат Ескараев, Қозоғистон
Республикаси адлия вазири:
- Режа лойиҳасида давлат
бошқаруви муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари кўзда
тутилган, улар давлатчиликни ривожлантириш сиёсий йўналиши билан мослаштирилган.
Лойиҳа тегишли давлат органлари томонидан тасдиқланган. «Ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисида» қонунга мувофиқ Режа лойиҳаси Давлат раҳбарига йўлланади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.