Қозоғистон иқтисодида инновациялар фаол ривожланяпти. республика корхоналари ёзгача мажмуавий инвентаризациядан ўтказилиши лозим. уларнинг технологик ривожаниш даражаси ва инновациявий фаоллиги баҳоланади. Бош вазир Ўлжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида шундай топшириқ берди. Ишлар 1 июнгача якунланиши зарур. Айни вақтда, Ҳукумат қошида инновациявий штаб иш бошлайди. У соҳаларни ўзаро мувофиқлаштиради, технологик устуворликларни белгилайди, ғояни ўрганишдан ишлаб чиқаришгача бўлган инновациявий экотизим иштирокчиларини бирлаштиради. Бундан ташқари, 1 июлгача илғор лойиҳаларни кузатиб бориш учун «ягона дарча» тарзида рақамли майдонча ишга туширилади.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- 2035 йилгача
инновациявий маҳсулотлар улуши ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан ошиши керак. Инновациялар
мамлакат саноат салоҳиятини оширишга амалда хизмат қилиши зарур, алоҳида
олинган, тадқим этилган ғоя ва ёндашувлар етарли эмас. Айни вақтда, инновациявий
лойиҳаларнинг умуммиллий реестри тузилиши лозим, унга ишланма муаллифлари,
технологиялар, эҳтимолий инвесторлар киритилиши зарур.
Ҳукумат йиғилишида
рақамли ечимлар корхоналарда фаол жорий этилаётгани кўрсатиб ўтилди.
Маълуматлар таҳлили, сунъий интеллект элементлари, машина нигоҳи ва саноат
роботлари ишга туширилган. Бир йил ичида жами 300 тадан зиёд робот фойдаланишга
топширилди. Асосий эътибор технологияларни жорий этишдан ташқари, барқарор
илмий база яратишга ҳам срафланяпти. Илмталаб ишлаб чиқариш ҳудудларини яратиш
концепцияси бу борада катта самара бериши мумкин. Курчатовда илм шаҳри, Алмати
ва Астанада технология парклари бунёд этилади. Бундан ташқари,
Қозоғистонда олимлар ва инновациявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг янги
тизими ишга туширилади. Тадқиқот инфратузилмаси ва махсус эндаумент-жамғарма
фаолиятини бошлайди.
Саясат Нурбек, Қозоғистон
Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
- Инфратузилмавий
ривожланиш доирасида бугунги кунда 303 та илмий лаборатория ва 62 та
тижорийлаштириш маркази ишга тушди. Молиялаштириш шартлари кенгайди. Ишлаб
чиқаришнинг фанни молиялаштиришини осонлаштириш учун солиқлар енгиллаштирилди. Махсус
қонун қабул қилинди, эндаумент-жамғарма бунёд этилди. Бугунги кунда унга 2
миллиард тенге жамғарилди. Келажакда мазкур кўрсаткич 10 миллиард тенгега етиши
кутиляпти. Мазкур экотизим Astana Hub ва Alem.ai сунъий интеллект халқаро
маркази билан бирга ягона контурни ташкил этиши жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

