Қозоғистонда Туркиянинг жанговар учувчисиз ускуналари чиқарилади

Қозоғистонда Туркиянинг жанговар учувчисиз ускуналари чиқарилади

Қозоғистонда ANKA - жанговар учувчисиз ускуналари ишлаб чиқарилади. Саноат ва  инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги шундай баёнот берди. Бу аппаратлар ҳозирча фақат Туркия ҳудудида ясалади.

«Биргаликда жанговар учувчисиз ускуналар ишлаб чиқариш, технологияларни тақдим этиш ҳамда Қозоғистон Республикасида уларга техник хизмат кўрсатиш, ремонт учун ходимлар тайёрлаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик кўзда тутилган», дея маълум қилди вазирлик.

Разведка ва зарба беришга мўлжалланган ANKA ускуналари Туркияда 2013 йилдан буён ишлаб чиқарилади. Жанговар шароитларда синовдан ўтган. Максимал оғирлиги 1 700 килограмм, 350 килограммгача юк олиб учиши мумкин. 30 соатгача муддатда 9 000 метргача баландликда уча олади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.