Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан ўзаро савдоси 30 фоизга ортди

Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан ўзаро савдоси 30 фоизга ортди

Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан товар айланмаси учдан бир қисмигача ортиши кутиляпти. Аналитиклар шундай прогноз деришди. Улар фикрича, электрон тижоратнинг ривожланиши шунга олиб келади. Айни вақтда, онлайн савдо даромади ортишида божхона жараёнларининг соддалаштирилиши катта ўрин тутади. Қозоғистон ташкилотга раислик даврида ШҲТдаги шерикларни шундай йўл тутишга чақирганди. Республикамиз айни вақтда ШҲТ давлатлари иқтисодини технологик ривожланишнинг янги даражасига олиб чиқиш ва бизнес жараёнларни рақамлаштиришни таклиф этди. Ҳужжатларнинг е-форматига ўтиши савдо жараёнларини жадаллаштиради ва экспорт даромадини оширади.

Нурлан Кулбатиров, «Qaztrade» ҲЖ бош бош директорининг биринчи ўринбосари:

- Бизда иккита ташаббус бор. Биринчиси: ташқи савдо майдончаларини ривожлантириш. Иккинчиси: ташқи савдо жараёнларини оптималлаштириш. Яъни, ўзингизга маълум, мамлакатимиз орқали Хитойдан Европага олиб борувчи транспорт йўлаклари ўтади. Евросиё материгининг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган қисмида ташқи савдодаги жараёнларни соддалаштириш жуда муҳим. Қозоғистон учун эса бу савдо йўлакларидан янада самарали фойдаланиш имконияти дегани, яъни, мамлакат товарлари ташқи бозорларга чиқарилади.

Ўтган йили Қозоғистон  ШҲТ бозорларига 30 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот юборди. Экспорт товарлари қаторида нефть, мис, темир, уран, пўлат, олтин, табиий газ ва дон ҳам бор. Лекин Қозоғистон  фақат хомашё эмас, қайта ишланган маҳсулот ҳам сотади. 

Нурлан Кулбатиров, «Qaztrade» ҲЖ бош бош директорининг биринчи ўринбосари:

- Мамлакат хомашё товарларигина эмас, қайта ишланган маҳсулотларни ҳам сотиш ниятида. Шу жумладан, республика қайта ишланган агросаноат маҳсулотларини экспорт қилиш ниятида. Умуман олганда, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи кўп давлатлар, шу жумладан,  ШҲТга аъзо мамлакатлар учун муҳим. Биз фақат дон эмас, кўп миқдорда ўсимлик ёғи экспорт қиламиз. Ташқи бозорларда бугунги кунда қайта ишланган маҳсулотга талаб ортиб боряпти. 

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон агросаноат маҳсулотлари товар айланмасида ШҲТ улуши 67 фоизга тенг. Ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро савдоси 66 миллиард долларни ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.