Қозоғистонда йилнинг биринчи ярмида 151 миллиард тенге қийматга эга 18 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилди. Умуман олганда, мамлакат иқтисоди фаол ўсишда давом этяпти. Ахборот ва алоқа, қурилиш ва транспорт соҳаларида сезиларли ўсиш кузатилди. Айниқса, металлургия ва машинасозликда ўсиш катта. Иқтисодий кўрсаткичларни ҳисобга олишда инфляция суръатини пасайтиришга эътибор қаратиляпти. Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 8,4 фоизгача кам. Мамлакат ишлаб чиқарувчиларини фаол қўллаб-қувватлаш ва инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш орқали бунга эришилди. Тадбиркорликни фаоллаштириш ва агросаноат мажмуасини модернизациялаштириш ҳам иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.