«Алматы - Каскелен» автомобиль йўлининг бир участкасида ҳаракат чизиқлари сони тўрттадан саккизтага кўпайтирилади. Тегишли илар 20 июлда бошланади. Бу ҳақда Давлат раҳбари топшириқлари ижроси юзасидан
Бош вазир Ўлжас Бектенов
раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Лойиҳа Қозоғистон тараққиёт
банки орқали молиялаштирилади. Объект 2027 йил охиригача фойдаланишга топширилади.
Тўлеген Абдуллин, Қозоғистон Республикаси Транспорт
вазирлиги Автомобиль
йўллари қўмитаси раиси:
- Лойиҳада 8 та айлана ва 9 та ер усти пиёдалар ўтиш жойи қурилиши кўзда тутилган. Модернизация ишлари якунланган, ушбу ҳудудда бетўхтов ҳаракат
бўлиши таъминланади. Бундан ташқари, мазкур участкадаги айланма йўллар тўхтовсиз ҳаракатланиш имконини
беради.
Эслатамиз, «Алмати – Қаскелен» трассаси Алмати
агломерациясидаги энг гавжум йўллардан бири, бир кунда у орқали 60 мингтагача
автомобиль юради. Транспорт ҳаракатини енгиллаштирувчи, Узунағаш қишлоғидан бошланган 32 километрли муқобил
йўл қурилишида ҳам иш авжида. Йиғилишда «Алмати - Есик», «Алмати - Талғар» йўналишоаридаги автомобиль йўллари лойиҳалари
кўриб чиқилди. Шунингдек, Алмати агломерациясида транспорт боғланиши, темир йўл транспорти ва метрополитенни ривожлантириш бўйича ишлар олиб
борилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

