ЕТБнинг Қозоғистондаги пнвестициявий портфели 7,2 миллиард долларга етди

ЕТБнинг Қозоғистондаги пнвестициявий портфели 7,2 миллиард долларга етди

Евроосиё Тараққиёт банкининг Қозоғистондаги инвестициявий портфели 7,2 миллиард долларга етди. 116 та лойиҳа ундан ўрин олган, 2,9 миллиард доллар қийматга эга 43 та лойиҳа устида иш бошланди. Бош вазир халқаро молия ташкилоти кенгаши йиғилишини ўтказди. Унда банкнинг ўтган йилги фаолияти ва бугунги ишлари муҳокама қилинди. Кенгаш аъзолари таклифига кўра, Ўлжас Бектенов Евроосиё Тараққиёт банкининг кенгаши раиси этиб сайланди. Мазкур ташкилот таъсисчилари қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги лойиҳаларга киритилаётган инвестиция ҳажми ортаётгани кўрсатилди. Банк фаолиятида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари қоидаларига эътибор билан қарайди. Бугунги кунда уларнинг улуши мўлжалдагидан 2 марта кўпайди ва 30 фоиздан ошди.  2022-2026 йиллар учун белгиланган стратегия доирасида «Марказий Осиё сув-энергетика мажмуаси», «Евроосиё транспорт асоси», «Евроосиё товар ўтказиш тизими» каби 3 та мегалойиҳани рўёбга чиқаради.

Абдумалик Сарманов таржимаси