Қозоғистонда сув
тежовчи янги технологиялар жорий этилаяпти. Туркистон вилоятида айлана бўйлаб
ва рўпарага сув пурковчи машиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Завод саноат
зонасида бунёд этилди, маҳаллий инвесторга ишлаш учун шарт-шароит, солиқдан
енгилликлар тақдим этилди. Ишлаб чиқариш жараёнининг асосий қисми автоматлаштирилган,
у 3 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Пуркагичлар
бир километргача кенгликда об-ҳаёт тарқатиши мумкин. Минтақа ҳокимлигида маълум
қилишларича, ақлли техника суғориш учун сарфланадиган сув ҳажмини 5 марта
камайтириш имкониятини беради.
Дархан Сатибалди, Туркистон
вилояти ҳокими:
- Республикадаги
суғориладиган далаларнинг чорак қисми Туркистон вилоятида жойлашган. Шунинг
учун мазкур заводни бунёд этишга қарор қилдик. Ёмғирлатиб суғориш тизимлари
чиқариляпти. У ҳозирча ушбу йўналишда ишлаётган Қозоғистондаги ягона корхона.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.