Ҳукумат устуворлиги: ижтимоий-иқтисодий ривожланиш

Ҳукумат устуворлиги: ижтимоий-иқтисодий ривожланиш

Энергетика ва коммунал секторларни модернизациялаш, транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция жалб этиш, агросаноат ва туризмни қўллаб-қувватлаш. Бош вазир Президентнинг Turkistan газетасига берган интервьюсига кўра Ҳукумат фаолияти устуворликларини кўрсатди. Ўлжас Бектенов Давлат раҳбари мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, давлат органлари иши самарадорлигини оширишга, миллий лойиҳаларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратганини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев барқарор иқтисодий ўсиш вазифасини олдинга қўйди. Бош вазир Қишлоқ хўжалик вазирлигига гўшт етиштириш ва экспорт қилишни ошириш, Транспорт вазирлиги ва ҳокимликларга портлар, вокзаллар, аэропортларни модернизациялашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар таклиф этишни топширди. Энергетика вазирлиги тегишли агентлик билан бирга атом энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни назоратида тутиб туриши лозим. Бош вазир топшириқлар бажарилиши учун шахсий жавобгарлик кўзда тутилганини таъкидлаб ўтди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Барча марказий ва маҳаллий давлат органлари, миллий компаниялар уларни рўёбга счиқаришга бор кучини бериши лозим. Ўринбосарларимга ўз йўналишларида Президент топшириқларини бажариш ишини мувофиқлаштиришни топшираман. Давлат раҳбари 2026 йилни Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили, деб эълон қилди. Асосий мақсад иқтисоднинг барча йўналишларида янги технологиялар жорий этиш. Бунда ҳар бир фуқаро ўз ишининг амалий самарасини ҳис қилиши лозим.

Ўлжас Бектенов таъкидлашича, Қозоғистон ўз рақамли ечимлари ва хизматларини яратаётган ва сотаётган пешқадам давлатлар қаторига кириши зарур. Ҳукумат рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳаларида ўзаро мувофиқлаштирилган иш тизимини шакллантириши керак. Бошқарув жараёнлари янгиланиши, давлат органлари иши самарадорлиги ошиши, пишиқ инфратузилмавий асос, шу жумладан, маълумотларни қайта ишлаш ва энергия таъминоти яратилиши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси