«Digital Energy & Ai Summit»: Энергия мажмуасини рақамлаштириш

«Digital Energy & Ai Summit»: Энергия мажмуасини рақамлаштириш

Қозоғистоннинг энергетика корхоналарига сунъий интеллект, рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёнларини киритиш уларнинг самарадорлиги ва хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатади. Экспертлар таъкидлашича, айни вақтда илғор ечимлар мамлакат компанияларининг давр билан ҳамнафас бўлиши ва рентабеллиги ошишини таъминлайди. Жаҳоннинг энг йирик энерготехнология корхоналаридан бири саноат ишлаб чиқариши учун Қозоғистонга махсус техника етказиб бермоқда. У энергия соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. «Digital Energy & AI Summit» конференциясида шундай маълумот тарқатилди. Форум йирик энергетика компаниялари ва Ай-ти технологиялари пешқадамларини бирлаштиришга мўлжалланган. Анжуман мамлакатнинг рақамли ўзгаришига йўл очади. 

Антон Мельник, Ai Саноат корхонасининг бизнесни глобал ривожлантириш (ОАЭ) директори:
– Булутли технологиялар билан боғлиқ мунозараларни кузатиб боряпман. Сўнгги йилларда улар жадал ривожланяпти. Тегишлича, МДҲ давлатлари ичида, Қозоғистон пешқадам. Албатта, ушбу ечимлар кўп миқдорда ҳисоблар юритишни талаб қилмайди. Қозоғистоннинг рақамли технология ва булутли технологияларда муаммоларни олдиндан ҳал этишга интилиши  лойиҳаларнинг эрта ишга тушишига ёрдам беради.

Бақитжан Ильяс, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари:
- Келгуси ҳамкорлигимиз учун қатор лойиҳаларни танлаб олдик. Улар қаторида Қозоғистон олий таълим даргоҳлари, таълим марказлари базасида соҳа учун айти-муҳандислар тайёрловчи ўқув марказлари очиш мўлжалланяпти. Бу – муҳим масала, олдиндан иш олиб бориш керак. Чунки автоматлаштириш, рақамлаштириш, майдончага ўтиш, сунъий интеллектдан фойдаланиш соҳамизнинг муқаррар келажаги ҳисобланади. Шу сабабли кадрлар олдиндан тайёрланиши лозим.

 

 

Абдумалик Сарманов таржима қилди.