Ҳукумат ТЭЦларни давлат ихтиёрига ўтказиш масаласини ҳал қилмоқда

Ҳукумат ТЭЦларни давлат ихтиёрига ўтказиш масаласини ҳал қилмоқда

Қозоғистон ҳукумати ва бош прокуратураси қатор ТЭЦларни давлат ихтиёрига олиш бўйича иш юритяпти. Республика бош вазири сайтида маълум қилинишича, ушбу масала 24 ноябрда бўлиб ўтган Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия йиғилишида кўриб чиқилди. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, 37 та ишлаб турган иссиқлик электр станциясидан фақат ўнтаси давлат мулки ҳисобланади. Улар Астана, Шахтинск, Арқалиқ, Тароз, Семей, Қўстанай, Уральск, Кентау ва  Қизил Ўрдада.  22 таси хусусийлаштирилган, бештаси квазидавлат мулки. Уларнинг учтаси Алматида, иккитаси Ақтауда. Таъкидлаш лозимки, Экибастузда юз берган фалокатдан кейин Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев барча энергетика объектларини иложи борича тезроқ давлатга қайтариш масаласини тилга олди. У авария сабабларини ўрганиш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси