Жамбил вилоятида 1 гигаватт қувватга эга шамол электр станцияси қурилиши режа қилинган. Қозоғистон-Франция ўртасида тегишли шартнома 2022 йил ноябрида тузилганди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати – салкам 2 миллиард доллар. Уни рўёбга чиқариш мультипликатив самара беради. Биринчидан, қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилаётган электр қуввати ҳажми салкам 50 фоизга ортади. Иккинчидан, бу қўшимча инвестиция жалб этиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради. Шуни ҳам айтиш керакки, минтақа муқобил энергетика бўйича республикада пешқадам. Сўнгги йилларда вилоятда 6 та станция ишга туширилди. Объектларнинг умумий сони 21 та.
Руслан Муздибеков, энергетика ва уй-жой-коммунал хўжалик бошқармаси бошлиғи ўринбосари:
- Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, Қозоғистонда биринчи марта шамол ва қуёш электр станцияларидан энергия тўплай оламиз. Натижада, қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришдаги тебранишларни камайтириш, ортиқча энергияни ғамлаш, тизим ишини барқарорлаштириш имкони яратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси