Қозоғистон ва Беларусь келгуси 5 йил
учун савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўл харитасини имзолади. У қўшма корхоналар
сонини кўпайтириш ҳамда икки давлат тадбиркорлари ўртасида тиғиз алоқалар
ўрнатишга мўлжалланган. Қозоғистон
ва Беларусь
ҳукуматлари етакчилари ўртасидаги музокаралар шундай натижа берди. Икки давлат
ҳукуматлари саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича фаол ишлаяпти. Салкам 280 миллион долларга тенг 14 та лойиҳа устида иш
юритилаяпти.
Улардан
200 миллион доллар қийматга эга 11 таси ишга тушган. Заводларда тракторлар, дон ва озуқа
ўрувчи комбайнлар, қишлоқ хўжалиги
техникаси учун тиркамалар чиқарилади. Ўзаро савдо ҳажми ҳам ортиб боряпти. Бу кўрсаткич жорий
йилнинг 8 ойида 600 миллион доллардан ошди. Туризм, маданий-гуманитар ҳамкорликни
ривожлантириш бўйича ҳам келишиб олишди. Бу борада тадбирлар режаси имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси