«Байтерек» ёшларни чорлайди

«Байтерек» ёшларни чорлайди

Жорий йил охирида «Союз-5» ракетасининг синовлари бошланади. «Байтерек» Қозоғистон — Россия қўшма корхонаси янги космосга олиб чиқиш воситасини парвозга тайёрламоқда, деди талабалар билан учрашувда ташкилот бошқаруви раиси, космонавт Айдин Айимбетов. Астанада авиация генерал-майори билан учрашиш учун 70 тадан зиёд олий ва ўрта махсус таълим даргоҳлари талабалари йиғилди. Анжуманда миллий космик дастурни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилганлар учун Қозоғистон аэрокосмик соҳаси таркибидаги илмий-тадқиқот ва муҳандислик-техник тузилмалар тақдимоти ўтказилди. Йиғилишдан мақсад — ёшларнинг юксак технологиялар ва илмий ютуқлар билан боғлиқ соҳаларга жалб этишдан иборат. Тадбир Бойқўнғир космодроми 70 йиллиги ҳамда Халқаро авиация ва космонавтика кунига бағишланди.

Айдин Айимбетов, «Байтерек» Қозоғистон — Россия қўшма корхонаси» ҲЖ бошқаруви раиси:

- Жорий йил — Ишчи касбларига бағишланган. Биз шундай касб-ҳунар эгаллаган ёшларни Бойқўнғир космодромига ишлашга чақирамиз.  Шу жумладан, космодром ҳудудида «Байтерек» ракета мажмуасига қарашли муҳандислик-техник хизматлар таркибида меҳнат қила оласиз. Талабаларни, ёш мутахассисларни афсонавий маскан - Бойқўнғир космодромига таклиф этамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси