Давлат тили илғор технологиялар ёрдамида ривожлантирилади

Давлат тили илғор технологиялар ёрдамида ривожлантирилади

Қозоғистонда стартап-экотизим жадал ривожланяпти. Айни вақтда, қозоқ тилидаги инновациявий лойиҳалар ҳам кўпайиб боряпти. Улар мамлакат маданияти, анъаналарини илгари суриш, миллий меросини оммалаштиришга хизмат қилади. Бунинг учун рақамли стартаплар таълим майдончалари ва мобиль иловалар яратишдан тортиб, болалар ва ўсмирлар учун урф-одатлар, афсоналар, ривоятларга асосланган мультимедиа лойиҳаларигача яратилмоқда. Албатта, қозоқ тилидан фойдаланишни кенгайтириш учун энг кенг ишлатилаётган усуллар қаторида сунъий интеллект базасида яратилган технологиялар ҳам бор. Бугунги кунда QazaqLingo – давлат тилини ўрганишга ёрдам берувчи бетакрор тил ёрдамчиси устидаги ишлар давом этмоқда.

Рауан Кенжеханули, «Қозоқ тили» халқаро жамияти президенти:

- Жорий йилда «QazaqLingo»ни ишга туширамиз, у қозоқ тилини ўрганишга мўлжалланган ишланма асосида яратилган. Бошловчилар, ўртача даражадаги ва яхши ўзлаштирганлар учун қозоқ тили дарслари бор. Бу кўпчиликка инглиз тилини ўрганиш жараёнидан бошлаб таниш бўлган «EnglishGrammar - News» услубиятига ўхшаш. Ундаги ёндашув бизга қизиқарли туюлди, услубчилар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, янги маҳсулот тайёрлашга кўп вақт ва маблағ сарфладик. Энди унинг базасида илова тайёрлаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси