Қозоғистон киносаноат маҳсулотларини туристик йўналиш бўйича
оммалаштиради. Бу иш билан Kazakh Tourism шуғулланмоқда. Ташкилотда
таъкидлашларича, кинокартиналар табиат гўзаллиги, миллий маданий меросни яққол акс эттиради, туристик салоҳиятга эътиборни орттиради. Мамлакат фильмлар суратга олиш учун Тянь-Шань тизма тоғлари, Қайинди ва Бурабай кўллари, Бетпақ-Даланинг сирли қумтепалари ва сеҳрли Чорин каньонини тақдим эта олади. Ўрта асрларга оид шаҳарлар, Туркистоннинг қадимий мақбаралари, қалъалари тарихий фильмлар суратга олиш учун жуда қулай. Астананинг футуристик меъморчилиги замонавий сюжетлар учун ажойиб ҳудуд бўла олади.
Алишер Турсин, «Kazakh
Tourism» миллий компанияси
Лойиҳаларни юритиш департаменти директори:
- «Kazakh Tourism»
миллий компанияси туризм бўйича Қозоғистон элчисини тайинлади. У катта кинолойиҳаларини жалб этиш билан
шуғулланади. Бу ташаббус туристик ҳудудлар салоҳиятини кенгайтириш, тарғиб
қилиш имконини беради. Дунё тажрибаси бундай мақсадларда кино саноатидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатмоқда. Леонардо ди Каприо иштирокидаги «Пляж» кинофильми суратга олинган ҳудуднинг туристлар
орасида танилишига хизмат қилди. Шу каби таниқли кинопродюсерлар, режиссёрлар
эътиборини жалб
этишни режалаштираяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

