Қозоғистонда жорий йилда барча турдаги чиқиндиларни бошқариш концепцияси ишлаб чиқилади. Аввало бунинг учун марказлаштирилган шаклда иш тартиби ташкил қилиш, барча тегишли томонлар билан мулоқот ўрнатиш, чиқиндидан хомашё сифатида фойдаланувчи иқтисод модели яратиш мўлжалланяпти. Ҳукумат йиғилишида маълум қилинишича, ўтган йили ишларни тизимли тартибга келтириш учун енгиллаштирилган тартибда молия ажратиш мўлжалланганди. Бугунги кунда 94 та лойиҳа ажратиб олинди, 67 таси кўриб чиқилди, 6 тасига 4 миллиард тенге маблағ ажратилди. Ҳукумат саноат ва энергетика корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни фаоллаштириш, тегишли ускуналарни модернизациялаш, соҳага янги технологиялар ҳамда рақамли ечимларни жорий этиш зарурлигига эътибор қаратди.
Ўлжас
Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Барча чиқиндилардан самарали фойдаланиш учун аниқ тизим ишлаб чиқиш ва рақамлаштириш керак. Иш тўғри ташкил этилса, улар қайта ишлатилишига эришилади. Бизда бундай лойиҳалар мавжуд. Мамлакатнинг тоғ-кон компаниялари чиқиндиларни саноат миқёсида қайта ишлаш орқали 30 тадан зиёд турдаги маҳсулот олаяпти. Улар қаторида қурилиш материаллари, ўғит ва бошқалар ҳам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

