Астанада Қозоғистон машинасозлари XIII форуми ўтказиляпти

Астанада Қозоғистон машинасозлари XIII форуми ўтказиляпти

Машинасозлик Қозоғистоннинг асосий секторларидан бирига айланяпти. Соҳанинг қайта ишлаш саноатидаги улуши 20 фоизни ташкил қилади. Ўтган йил якунларига кўра, ишлаб чиқариш ҳажми 5,7 триллион тенгега ортди, киритилган инвестиция ҳажми 300 миллиард тенгедан ошди. Экспорт кўрсаткичлари сўнгги 5 йил ичида икки марта кўпайди ва 3 миллиард тенгени ташкил қилди. Бу ютуқларда автомобилсозлик, темирйўл ва электротехник машинасозликнинг улуши катта бўлди. Бугун Астанада старт олган соҳанинг 13-форумида соҳани ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Махамбет Мендиғалиев, «Қозоғистон машинасозлар иттифоқи» ҳуқуқий шахслар бирлашмаси ижрочи  дирекцияси директори ўринбосари:

- Ўтказилаётган форумдан асосий мақсад Қозоғистон бўйича машинасозликни ривожлантириш, роботлаштириш, саноатга сунъий интеллектни киритиш бўйича навбатдаги қадамларни белгилаб олиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни локаллаштириш, машинасозликда Қозоғистон улушини оширишдан иборат. Келажак мақсадларнинг асосийларидан бири -  экспорт салоҳиятини кенгайтириш.

Қозоғистон машинасозлиги етакчи корхоналаридан бирининг маҳсулотини хорижда яхши танишади. Бу ерда чиқарилган маҳсулотнинг ярми ташқи бозорларга юборилади. Прокат станоклари, лентали конвейерлар, тоғ-кон саноати учун майдаловчилар, қувурлар, металл конструкциялари ва нефть-газ соҳаси учун насослар чиқарилади. Корхона экспорт жўғрофиясини кенгайтириш ниятида.

Есет Дуйсенов, Алмати оғир машинасозлик заводи бош директори:

Барча зарур турдаги пўлатларни ўзимиз қуямиз. Чўян эритамиз. Ўзимизда пардозлаймиз, қайта ишлаймиз. Ҳозир заводда охириги авлод редукторлари чиқариляпти. Жами, 6 давлатга маҳсулот экспорт қиламиз. 2004 йилдан буён Япония билан ишлаяпмиз. Хорижий давлатларда талаб катта. Тожикистон алюминий заводи билан йирик контракт туздик.

Абдумалик Сарманов таржимаси