Қозоғистоннинг олтита жамоаси Озарбайжонда бўлиб ўтган STEAM Озарбайжон 2023 учинчи халқаро фестивалида энг яхшилар қаторига кирди. Мамлакат шарафини 8-17 ёшли болалар ҳимоя қилди. Улар Робокидс, Келажак муҳандислари, Мехатроника, Қайиқ пойгаси, Хакатон, робототехника VEX турлари беллашди. Фестивалда, шунингдек, 11 давлатдан 293 жамоа қатнашди. Улар қаторида Чехия, Нидерландия, Словакия, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон, Буюк Британия, Қозоғистон, Озарбайжон ҳам бор.
Таъкидлаш лозимки, тадбирдан асосий мақсад – рақамли таълимни илгарилатиш, ёшлар ўртасида 21-аср малакаларини ривожлантириш, инновация ва рақамлаштириш бобида халқаро тажрибани ўзлаштиришдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси.