Президент Евразия өнүктүрүү банкы, инвестиция

Президент Евразия өнүктүрүү банкы, инвестиция

Евроосиё Тараққиёт Банки ўтган йили Қозоғистон иқтисодиётига тахминан бир ярим миллиард доллар сармоя киритган. Айни пайтда, портфелда Қозоғистон лойиҳаларининг улуши 60 фоизга етган. Бу ҳақда Президент  Қосим-Жўмарт Тўқаевга ЕОТБ бошқарув раиси Николай Подгузов ахборот берди. Жорий йилда молиявий тузилма 4,5 миллиард доллардан зиёд қийматдаги лойиҳаларни кўриб чиқади. Шу билан бирга, 1 миллиарддан ошиқ маблағ инфратузилмаларни, энергетика объектларини модернизациялашга ва транспорт-логистика лойиҳаларига йўналтирилади. Давлат раҳбари ЕОТБнинг Қозоғистон иқтисодиётига улушини ижобий баҳолади ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини уқтирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси