Бу масала қисқа вақтда ҳал этилади, дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров. Унинг билдиришича, ҳозир элчихона ходимлари бу мамлакатда қолган қозоғистонликлар тўғрисида маълумотларни текширяпти. Аввалроқ Киевдаги Қозоғистон элчихонаси ватандошларга Украина ҳудудидан чиқиб кетишни, хавфсизлик қоидаларига риоя этишни тавсия қилганди. Айбека Смадияровнинг маълум қилишича, қозоғистонликлардан ҳеч ким ёрдам сўраб элчихонага мурожаат этмаган.
Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Биринчи марта эвакуация қилганимиздан кейин баъзилар қайтиб келган бўлиши мумкин. Шунинг учун аниқ рақамларни келтира олмайман. Элчихона ишлаб турибди. Элчихонани ёпиш эмас, ходимларимизни кўчириш масаласи кўриляпти. Бу масала тез кунларда ҳал бўлади. Тўла эвакуация қилиниши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси