Ратификация қилинган протоколга мувофиқ, тарафларга юридик хизмат кўрсатувчи ваколатли орган Бош прокуратура ҳисобланади. Илгари бу вазифани ички ишлар органлари бажарган. Шу билан бирга, ҳужжатга дипломатик каналлар орқали бир-бирини хабардор қилишни назарда тутувчи ўзгартиш киритилди. Ҳужжат фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.
Хуршида Абдуллаева таржимаси