Реабилитация хизматини олиш осонлашди

Реабилитация хизматини олиш осонлашди

Йил бошидан буён Абай вилоятида минг нафардан зиёд ривожланишида кечикиш мавжуд бўлган болалар тиббий хизматдан баҳрамонд бўлди. Уларга Семей туғруқхонасида очилган махсус марказ реабилитация хизмати кўрсатди. Биринчи Президент жамғармаси ёрдамида очилган бир ташкилот уч ёшгача, иккинчиси эса 3-18 ёшдаги ривожланишида кечикиш кузатилган болаларга ёрдам беради. Бир вақтнинг ўзида 100 нафардан зиёд болага ёрдам берилади. Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси берган маълумотга кўра, 2022 йилда вилоятда реабилитация тадбирлари учун 2 миллиард тенге ажратилган. Келгуси йилда бу мақсадда 3 миллиард тенге сарфланиши кутиляпти.

ҒАЛИМЖАН АБИЛОВ, ФСМС НОДАВЛАТ ҲИССАДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ:

– Реабилитация мраказида Абай вилояти болалари 21 кун даволанади. Аслида ҳам мазкур марказ айнан узоқ туманлардан келган болалар сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятга эга бўлиши учун ташкил қилинган,

ЖАНАР ҚАБДЕНОВА,  РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИ РАҲБАРИ:

– Даволаниш жараёни ижобий натижа берган ҳолатлар жуда кўп. Реабилитациядан кейин болалар ўзларини яхши ҳис этади. Болалар бу ерда бир неча марта даволанади. Юришни ўргана олмаганлар дастлабки қадамларини ташлайди. Бошини тутолмаганлар тутишни ўрганади. Гапиролмаганлар гапириб кетади. Ота-оналар қувончи чексиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси