Участкаларда EXIT POLL ўтказилади

Участкаларда EXIT POLL ўтказилади

Конституцияга ўзгаришлар киритиши бўйича умумхалқ овоз бериши давомида Қозоғистондаги кўплаб участкаларда exit poll ўтказилади. Жамоатчилар аҳоли фикрини ўрганади. Улар шаҳарликларнинг 7 фоизи билан суҳбатлашиш ниятида. Тўпланган маълумот овоз бериш натижаларини тахминлаш имкониятини беради. Шу кунларда респондентларни танлаб олиш методологияси белгиланган.

Алибек Тажибаев, ижтимоий жамғарма лойиҳа раҳбари:

- Фикримизча, улуксиз оқимни кузатиш энг тўғри натижаларни келтириб чиқаради. Жаҳоннинг кўплаб давлатларида ана шундай иш тутишади. бундай тартиб қозоғистонлик сайловчилар учун ҳам янгилик эмас. Интервью олувчиларимиз мавжуд участкаларнинг жуда катта қисмига боради. Қозоғистон республикасининг барча шаҳарлари, вилоят марказларини, вилоят аҳамиятига эга шаҳарларни, шу жумладан Фармонга кўра янгидан ташкил этилган вилоятларни қамраб олиш ниятидамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.