Қозоғистон PISA рейтингида илғор 50-ликка кирди

Қозоғистон  математика ва табиатшунослик бўйича PISA рейтингида илғор 50-ликка кирди. РИқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўқувчиларнинг таълими ютуқларини аниқлаш халқаро дастури натижаларини эълон қилди. Мазкур тадқиқотга кўра ҳар уч йилда жаҳоннинг турли давлатларидаги 15 ёшли ўсмирларнинг билими сифати текширилади. Жорий йилда 81 давлат ичида Қозоғистон  математикадан 46-ўринни, табиатшунослик бўйича 49-ўринни эгаллади. 

Ғани Бейсембаев, Қозоғистон Республикаси Таълим вазири:
– Қозоғистон таълим тизимида улкан ютуқ ва ривожланиш кузатиляпти. Давлат раҳбари ва Ҳукуматнинг ҳар томонлама ёрдами туфайли шундай кўрсаткичга эришдик. Ва албатта, бундай бтуқларда  ўқитувчиларимиз ҳамда ўқувчиларимиз алоҳида ўрин тутди. Уларнинг меҳнати бебаҳо.

Наталья Жумадильдаева, Қозоғистон Республикаси Таълим вазирининг биринчи ўринбосари:
– 571 та таълим даргоҳи жорий йилда бу тадбирда қатнашди. Жами 19 минг 769 нафар 15 ёшли ўқувчи билими синалди. Тестда қатнашган давлатлар ичида математика бўйича олсак, 2018 йилга нисбатан фақат 7 мамлакатда, шу жумладан, Қозоғистонда ўсиш кузатилди. Табиатшуносликка келганда 18 давлатда ижобий ўзгаришларга эришилган ва улар қаторида Қозоғистон пешқадам, 26 балл юқори кўрсаткичга эришган.

Таъкидлаш лозимки, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда таълим сифатини ошириш бўйича 5 та асосий йўналишда фаолият давом этяпти. «Таълимдаги ўзгаришларнинг 1000 етакчиси» менежментни мустаҳкамлаш ва кадр захирасини шакллантириш, 21-аср учун зарур малакаларни ошириш учун таълим дастурларини янгилаш, қишлоқ мактабларини мажмуавий қўллаб-қувватлаш, «Шинам мактаб» Миллий дастури доирасида янги таълим даргоҳлари қуриш ва бошқалар яхши самара бериши кутиляпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.