Қозоғистонликлар фаровонлиги, суверенитетни мустаҳкамлаш, демократик тузилмаларни кучайтириш. Қозоғистон Президенти ўтказаётган ислоҳотлар мана шуларга йўналтирилган. Умуман олганда, сўнгги уч йилда
амалга оширилган сиёсий ўзгаришлар республиканинг барқарор ривожланиши ва самарали давлат бошқаруви тизими шаклланиши учун асос яратди. Улар Қозоғистон жамиятини
мустаҳкамлади, янги сиёсий анъаналар сари йўл очди. Астанада, Қозоғистон стратегик
тадқиқотлар институтида
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг уч йиллик ислоҳотлари якунлари чиқарилди. Мунозараларда давлат органлари, парламент вакиллари, йирик аналитик марказлар раҳбарлари, жамоат арбоблари, экспертлар қатнашди. 2022 йилда Қозоғистон ноқонуний олиб чиқилган активларни қайтариш
бўйича иш бошлади, бу коррупцияга қарши ва ижтимоий адолатни тиклаш йўлидаги курашнинг муҳим қисми. 1 триллион 700 миллиард тенге маблағ давлатга қайтарилди. Улар ижтимоий объектлар қуриш, шунингдек, тошқин оқибатларини бартараф қилишда ишлатилди. Учрашув қатнашчилари Қозоғистонда ўтган
йиллар мобайнида партия ва сайловга оид қонунчилик эркинлашганини кўрсатиб
ўтишди. Иккита референдум ўтказилди. Парламент ўзгарди, унда ҳозир тўлақонли фракциялар ташкил қилган олтита партия вакиллари
бор.
Айдос Сарим, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси
депутати:
- Бу ислоҳотларда президентнинг фалсафаси, сиёсий иродаси акс этган. Биз жамиятни мураккаб жараёнларга олиб кирмаган ҳолда
ўзгаришларни аста-секин амалга оширдик. Таваккалларга йўл бермадик. 7 йиллик
муддат, бир марта сайланиш, бошқа
йўналишлар Конституцияга мос. Кучли Президент, таъсири кучли Парламент,
ҳисоб берувчи Ҳукумат формуласи яратилди.
Жанар
Санхаева, Қозоғистон
Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Сиёсий тадқиқотлар бўлими раҳбари:
- Бугунги кунда ҳаётга татбиқ этилган сиёсий ислоҳотлар
фуқароларнинг давлат органлари билан мулоқотини либераллаштирди, улар сиёсий қарорлар қабул қилишга таъсир кўрсатувчи учун
янги майдончалар шаклланди. Аҳоли сўнгги
йилларда тилга олинаётган қонун ва тартиб, адолат ҳақидаги қадриятлар, ғояларни
қўллаб-қувватлайди. Меҳнатни қадрлаш каби фикрлар кўпчиликнинг юрагидан жой
олди. Аҳоли фикрини ўрганиш бўйича ўтказилган тадбирларда буларнинг ҳаммаси акс
этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

