Қозоғистонда нефть-газ соҳасига 37 миллиард тенге инвестиция жалб этилади

Қозоғистонда нефть-газ соҳасига 37 миллиард тенге инвестиция жалб этилади

Қозоғистон Ҳукумати 2023-2027 йилларга мўлжалланган йирик нефть-газ ва нефть-газ химияси лойиҳаларини ривожлантиришга оид мажмуавий режани тасдиқлади. Тегишли қарор имзоланди. Шу жумладан, 37 миллиард доллар инвестиция жалб этиб, 20 та нефть-газ, нефть-газни қайта ишлаш ва нефть-газ химияси лойиҳаси рўёбга чиқарилиши мўлжалланган. Геологоразведка ва конларни ўзлаштириш билан боғлиқ 7 та лойиҳа ишга туширилади, бунинг учун 10 миллиард тенге инвестиция сарфланади. 2027 йилгача нефть қазиб олиш ҳажми 105 ярим миллион тоннага, газ қазиб олиш 82 миллиард куб метрга етиши мўлжалланмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.