Россия гази Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит қилинади

Россия гази Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит қилинади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Россияга қилган амалий ташрифи доирасида Россия табиий газини «Ўрта Осиё – Марказ» магистрал газопроводи ёрдамида Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзит қилишнинг ишини бошлаб бериш маросимида қатнашди. Тантанада президентлар Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди. Давлат раҳбари таъкидлашича, бу – тарихий воқеа. У энергетика соҳасида Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг стратегик ўзаро ҳамкорлигини янги даражага олиб чиқади. Лойиҳа айни вақтда Марказий Осиёда энергетика хавфсизлиги ва барқарорликни мустаҳкамлайди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ҳудуди орқали жами 20 минг километр узунликда магистрал газопровод линияси ётқизилган. Улар орқали йилига 255 миллиард куб метр газ ўтказиш имконияти бор.

Қосим-жўмарт тўқаев, қозоғистон республикаси президенти:
- Лойиҳа унда иштирок этаётган ҳамма томонларнинг манфаатларига хизмат қилади. Қозоғистон  ўз ҳудудида магистраль газопроводни тайёрлаш ишларини ўз вақтида ва тўла ҳажмда якунлади. Лойиҳа Россия газ экспортини диверсификациялашни таъминлайди, Қозоғистон газ-транспорт инфратузилмасини модернизациялаш ҳамда Ўзбекистоннинг йилига 3 миллиард куб метр ҳажмида табиий газга бўлган эҳтиёжини қониқтиришга хизмат қилади. У мамлакатлар саноати ривожланиши, бизнес-иқлими яхшиланиши, фуқаролар турмуш даражаси ошишига кучли туртки беради.

Телекўприкда Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев Атирау вилоятидаги «Мақат» компрессор станциясида турганича «Марказий Осиё – Марказ» магистраль газопроводи Қозоғистон қисми ишга тайёрлигини маълум қилди.

Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- «Қазақгаз» компанияси ўз газ-транспорт тизимига Ўзбекистонга транзит қилиш учун Россия Федерацияси газини қабул қила бошлади. Биринчи босқичда 2,8 миллиард куб метр юборилади, бу газ Ўзбекистон энергетика мажмуаси, айниқса, иситиш мавсуми давомида барқарор ишлаши ва Марказий Осиё давлатлари энерготизимида тегишли даража  сақланишига хизмат қилади. Транзитни амалга ошириш учун Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон магистраль трубопроводларида катта ишлар олиб борилди, компрессор станциялари модернизацияланди, янги ўлчов станцияси қурилди. Натижада, транзитни амалга ошириш имконияти яратилди.

Маросимдан сўнг Қозоғистон ва Россия президентлари икки томонлама музокаралар ўтказди. Учрашувда етакчилар икки давлатнинг стратегик ҳамкорлиги аҳволи ва истиқболларини муҳокама этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон – Россия муносабатлари кўптомонлама ва муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлади. Владимир Путин икки томонлама алоқалар юксалаётганини кўрсатди ва яларни янада мустаҳкамлаш зарурлигини тилга олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.