Йил охиригача Қозоғистон Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг ташқи чегарасидаги саккизта ўтказиш пунктини модернизация қилади. Инфратузилмаларга алоҳиада эътибор берилади. Натижада, ўтиш вақти 2 соатдан ярим соатгача қисқаради. Эслатамиз, Қозоғистон халқига Мактубида Давлат раҳбари транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратганди. Мамлакат «Шимол – Жануб», «Шарқ – Ғарб» ва Транскаспий транспорт йўналишлар орқали транзит салоҳиятини фаол кенгайтириши лозим.
Мақсат Қалиакпаров, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари:
– Қозоғистон чегараларида 55 та автомобиль ўтказиш пункти бор. Шундан 14 таси Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг ташқи, қолгани ички божхона чегараларида. 4 та ўтказиш пунктида ишлар якунланди. Қолганлари 2026 ва 2027 йилларда ниҳоясига етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

