Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди. Тадбир доирасида Ашхободда барча истовчилар ўзбек усталари декоратив-амалий санъати намуналари билан танишди. Томошабинларга зар ва ипак тикувчилиги намуналари, миллий либослар, ёғоч ва металл буюмлар, ғаройиб заргарлик тақинчоқлари ва сувенирлар тақдим этилди. Барча экспонатлар мамлакатнинг бой маданият меросини акс эттиради.
Акмар
Муҳитдинов, Ҳунармандчилик маркази вакили:
– Бу кўргазмада мамлакатимиз маҳсулотлари билан таниша
оласиз. Масалан, кенг тарқалган
табиий материал – сомон. Усталар унинг ёрдамида картиналар яратишади. У минг йиллар
давомида асл ҳолида сақланади. Таъкидлаш лозимки, сомон билан ишлаш жуда қадимий замонлардан буён
мавжуд, биз
уни қайта жонлантиряпмиз.
Ўзбек хонандалари, мусиқачилари ва фольклор-рақс жамоалари артистлари ҳам ўз
санъатини намойиш этди. Улар қатнашган катта концерт бир
неча соат давом этди.
Баҳодир
Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари:
- Биз катта концерт дастурини тақдим этдик. Қўшиқ
ва рақс ансамбллари қатнашди. Туркменистон халқига илиқ кутиб олгани ва олқишлари учун миннатдорчилик билдиришни истардим. Бу эса
бизни санъатимиз ва анъаналаримизни баҳам кўришга илҳомлантиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.