Туркманистонда янги сув хўжалиги объектлари ишга тушди

Туркманистонда янги сув хўжалиги объектлари ишга тушди

Туркманистон пойтахтини сув билан таъминлашда муҳим ўрин тутган Қорақум дарёсида янги стратегик гидротугун ишга туширилди. У Ашхобод шаҳрини барқарор ва узилишларсиз сув билан таъминлайди. Объект секундига 181 куб метр сув ўтказиш қувватига эга. Гидротугунда замонавий технологик ечимлар: кучли гидролўкидонлар, намлик ва коррозия таъсиридан ҳимояланган механизмлар қўлланилган. Ходимларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Шунингдек, Туркманистоннинг Ахал вилоятида иккита янги замонавий насос станцияси ишга туширилди. Улардаги технологик жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган. Сув таъминоти параметрларини бошқариш ва назорат қилиш компьютер тизимлари ёрдамида амалга оширилади. Бу эса ускунанинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлайди. Мазкур лойиҳалар сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш ва сув таъминоти ишончлилигига эришиш бўйича давлат стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.


Аннагули Аннаeв, Туркманистон Сув хўжалиги давлат қўмитасининг «Қорақумдарё сувхўжалик» бирлашмаси мутахассиси:


- Гидротехника мажмуасини бошқариш тўлиқ рақамлаштирилди. Тизим механик, автоматик ва рақамли тартибда ишлаши мумкин. Кейинги иккита ҳолатда барча жараёнларни назорат қилиш, лўкидонларни созлаш диспетчерлик марказидан, масофадан туриб амалга оширилади. Зарурат туғилганида қўлда бошқариш ҳам мумкин. Бунда мутахассислар махсус штурваллар ёрдамида, мустақил равишда ускуналарни созлаши мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси