Икки давлат тадбиркорлик кенгаши Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида товар айланмаси кенгайишига хизмат қилади. Унга 59 компания киради, шундан 35 таси қўшни мамлакатга, 24 таси Қозоғистонга қарашли. Рўйхатда озиқ-овқат ва текстиль саноати, қурилиш, логистика, транспорт соҳасида ишлаётган тадбиркорлар бор.
Юсиф Абдуллаев, Озарбайжон экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш жамғармаси раҳбари:
– Мамлакатлар ўртасида муносабатлар сиёсий жиҳатдан энг юқори даражада ривожланиб бормоқда. Масаланинг иқтисодий жиҳатлари ҳам жуда муҳим. 2022 йилнинг январь-июль ойларида 2021 йилнинг шу даврига нисбатан товар айланмаси анча ўсди ва 350 миллион долларни ташкил қилди. Экспорт ва импорт йўналишлари алоҳида-алоҳида ҳисобланса, тегишли рақамлар қисқа вақтда бир неча марта ортганини кўрамиз. Лекин бу рақамлар янада ўсиши учун имкониятлар етарли, деб ҳисоблаймиз. Фикримча, айнан Тадбиркорлар кенгаши мана шу жараёнларга ёрдам берувчи етакчи майдончага айланади.
Шу кунларда Озарбайжонда Қозоғистон капитали иштирокида 170 корхлна ишлаб турибди. Сўнгги 25 йил мобайнида республика Қозоғистонга икки юз миллион доллар инвестиция киритди, Қозоғистондан эса юз миллион доллар маблағ жўнатилди.
Юсиф Абдуллаев, Озарбайжон экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш жамғармаси раҳбари:
- Кенгаш олдида аъзолар сонини кенгайтириш вазифаси турибди. Бу жуда муҳим. Кўпроқ компанияларни кўришни истаймиз. Менимча, кейинчалик ҳукуматлараро комиссияга олиб чиқиладиган масалалар муҳокама қилиниши керак. Кенгаш инвестициявий имкониятларни намойиш этувчи, тайёрлаб берувчи янги майдонча, механизмга айланиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.