Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали Каспийоша жўнатилаётган Қозоғистон экспорти 3 марта ошди. Тегишли вазирлик маълум қилишича, йилнинг 11 ойи давомида денгиз портлари орқали 6,5 миллион тонна маҳсулот ташилди. Бу эса 2022 йилнинг шу давридагидан 10% кўп. Мутахассислар фикрича, унинг катта қисмини Европа давлатларига жўнатилаётган Қозоғистон экспорти ташкил этади. Эслатамиз, Давлат раҳбари транскаспий йўлаги орқали юк ташишни 5 марта ошириш топшириғини берган. Аввалроқ Озарбайжон, Грузия ва Туркия билан тегишли йўл хариталари имзоланди. Уларни рўёбга чиқариш доирасида мувофиқлаштирилган шаклда транспорт инфратузилмалари ривожлантирилади. Қозоғистон Транспорт вазирлиги йўлакни рақамлаштириш, савдо флотини кенгайтириш, навигация хавфсизлигини таъминлаш, терминаллар қуватини ошириш, портларга темирйўл инфратузилмасини етказиб келиш билан шуғулланади. Бу эса ҳозиргидан 3 марта кўп юк ташиш имконини беради.
Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:
- Келгуси йилдан Ақтау портида контейнер хаби қурилиши бошланади. Бу лойиҳани рўёбга чиқариш учун Ляньюньган порти билан тегили шартнома имзоланди. 2024 йил апрелида лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тайёрланади. Қуриқ портида бу йил дон терминаллари қурилиши якунланди. Асосий юклар ортиш ва «яшил водород» қуйиш терминаллари бунёд этилади. Қуриқ порти терминалларини такомиллаштириш учун 200 миллион доллар хусусий инвестиция киритиш режалаштирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.