Silk Way Star: ҳакамлар лойиҳа ҳақида нима дейди?

Silk Way Star: ҳакамлар лойиҳа ҳақида нима дейди?

Silk Way Star вокал шоуси халқаро ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар қаршиси иқтидорини намойиш этиш учун Евроосиёнинг юрагида — Астанада шаҳрида дунёнинг 12 давлатидан артистлар тўпланди. Лойиҳанинг кенг қамровли эканлиги ҳар жиҳатдан яққол кўринади. Кўп сонли ижодий жамоа, улкан студия ва, албатта, асосий воқеалар ўтаётган саҳнанинг ўзи ҳам шундан далолат беради. Ҳакамлар зиммасида жиддий масъулият турибдижюри. Иштирокчилар тақдири уларга боғлиқ. Таъкидлаш лозимки, шаффофлик ва адолатни таъминлаш учун ҳакамларнинг ўз мамлакати овоз бериши тақиқланган. Шунингдек, турли мамлакатлардаги томошабинларнинг берган овози ўта муҳим. Муваффақиятнинг 50 фоизи ҳакамлар фикрига, 50 фоизи онлайн-аудиторияга боғлиқ. Бу эса қалбакиликни йўққа чиқаради, шоу халқаро даражада қулоч ёзишига имкон беради. Якуний босқичда фақат етти нафар энг кучли ижрочи қатнашади. Улар бош соврин - Silk Way Star унвони ва ўз ижодини дунё саҳнасида намойиш этиш ҳуқуқий учун курашади.

Парвина Шукуруллаева, Silk Way Star лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси /Тожикистон/:

-  Қатнашчиларнинг ҳар бири ажойиб, овоз ҳам, артистик маҳорат ҳам, вокал имконлари ҳам лол қолдиради. Барчамиз ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳам, иштирокчилар ҳам бир-биримизни яхши кўриб қолдик, ўзимизни улкан ва бағрикенг оила қучоғида юргандек ҳис қиляпмиз. Албатта, тожикистонлик Фахриддин Ҳакимов ҳақида ўйлаб қоламан. У ҳар жиҳатдан олий мукофотга лойиқ. Ва айни вақтда ҳаммага омад тилайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси