Туркманистон МДҲГА гилос экспорт қила бошлади

Туркманистон МДҲГА гилос экспорт қила бошлади

Туркманистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтирмоқда. Мамлакат илк бор МДҲ бозорларига йирик ҳажмда гилос етказиб беришни йўлга қўйди. Марказий Осиёдаги энг йирик 5 та данакли экинлар етиштирувчилар қаторига кирди. Дарахтлар мамлакатдаги 8 минг 800 гектардан зиёд майдонни эгаллаган энг йирик боғдорчилик мажмуасидан олинади. Бу ерда томчилатиб суғоришдан тортиб, дарахтлар ҳолатини назорат қилишгача барча босқичлар автоматлаштирилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, гилос энг талабчан экинлардан бири. Уни чўл иқлимида етиштириш учун замонавий технологиялар ва илмий ишланмалар қўлланилмоқда. Ҳосил дарҳол ўта замонавий совутиш мажмуаларига юборилади, ва дарҳол совутилади. Йўқотишларни минималлаштириш учун эса корхонада космик саноат учун ишлаб чиқилган технологиялардан фойдаланган ҳолда сублимацияланган мевалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.


Аман Мурадов, Совуқ омборчилик бўйича бош мутахассис:


- Совутиш омборида мевалар замонавий импорт ускуналар ёрдамида тезда совутилади, сараланади ва қадоқланади. Бу ерда кунига 20 тоннагача олма, гилос, нектарин ва нок қайта ишланмоқда. Сўнгра маҳсулотлар узоқ муддатли сақлаш камераларига жўнатилади, у ердан ички бозорга чиқарилади ва экспорт қилинади.


Ихлас Худайназаров, Боғдорчилик мажмуаси директори:


- Дастлаб, боғ барпо этишни режалаштиришни бошлаганимизда, Туркманистон табиатига - ёз ва қиш ҳаво ҳароратига, тупроқ ҳолатига, Қорақум дарёсидан олиб келинадиган сувга эътибор қаратдик. Боғимиз жуда яхши суръатлар билан кенгайиб бормоқда. Биз 2022 йилда гилос эккандик. Туркманистон тарихида биринчи марта ҳосилни экспорт қилишга муваффақ бўлдик.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси