Қозоғистоннинг захиралар салоҳияти очиляпти. 2024 йилда ўтказилган геологоразведка ишлари туфайли мамлакатда 22 та янги кон рўйхатга олинди. 12 та қаттиқ қазилма бойликлар кони, 4 та углеводород хомашёси ва 6 та ер ости сувлари топилди. Йил бошидан буён геологоразведка ишлари давлат экспертизаси бошланди. Таркибида олтин, кумуш, мис, рух, темир, қўрғошин, вольфрам, хром, молибден ва марганец рудалари бўлган конлар рўйхатга олинди. Шу кунгача республикада 100 тадан зиёд ноёб ва ноёб-ер металлари конлари яниқланган. Геология ва тоғ-кон қазиб олиш жараёнларини қулайлаштириш ҳамда рақамлаштириш учун қазилма бойликлардан фойдаланувчилар ягона майдончаси ишга туширилди. Бугунги кунда порталда 56 мингтадан зиёд геологик ҳисобот қўйилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

