Қозоғистонда шаҳматдан ўқувчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди

Қозоғистонда шаҳматдан ўқувчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган шаҳмат бўйича жаҳон чемпионатида иккита Қозоғистон жамоаси соврин олди. Ақтау шаҳрида ташкил қилинган кенг кўламли тадбирда алматилик ўқувчилар кумуш медаль, Астананинг миллий физика-математика мактаби ўқувчилари 12 ёшгача бўлганлар орасида бронза медалга эга бўлди. Биринчиликда Астана, Алмати, Ақтау, Атирау, Чимкент ва Павлодардан келган 10 жамоа Қозоғистон шарафини ҳимоя қилди. Жами, 53 давлатдан 400 дан зиёд иштирокчи тўпланди. ФИДЕ ҳакамлари спорт тадбири юқори даражада ташкил этилганини алоҳида кўрсатиб ўтди.

Марко Биагиоли, чемпионат бош ҳаками:

- Бу – ўқувчилар ўртасида ташкил қилинган биринчи чемпионат, у шаҳматни мактабларда тарғиб қилиш борасида жуда муҳим. Илк биринчиликда биз 4 қитъадан жамоалар тўплай олганимиздан жуда мамнунман. Ушбу тадбир Қозоғистонда шаҳмат ривожи, оммалашишида бурилиш нуқтаси бўлишига ишонаман.

Таъкидлаш лозимки, беллашувлар Швейцария тизими асосида 9 турга бўлиб ўтказилди. Шу тариқа, тенг очко тўплаган жамоалар ўзаро беллашди. Туркия ва Ҳиндистон жамоалари иштирокчилар ёшига кўра тузилган икки турнирда ғалаба қозонишди.

Митун Пранав, чемпионат иштирокчиси:

- Мен жуда қаттиқ истаётган нарса – жамоам ғолиблар қаторида бўлсин. Бу нарса жуда муҳим. Рақибларимиз жуда кучли. Олдиндан бирор нарса дейиш осон эмас. Ҳозирча битта раундда қатнашдим. Қозоғистонга биринчи марта келишим, жуда иссиқ ўлка, денгиз ҳам чиройли экан.

Абдумалик Сарманов таржимаси