«Қозоғистон далачилар уюшмаси» мамлакат бўйича гектаридан 8,8 центнердан кўп бўлмаган ҳосил олинишини кутмоқда. Бир ой аввал прогноз 10 центнер даражасида бўлган. Уюшма раҳбари Виктор Асланов айтишича, афсуски, ёмғирлар вазиятни ўзгартира олмади, бу вақтда экин ҳосилга кирганди. Агар ҳосил йиғиш палласи серёғин келса, сифатли буғдойни кутмасак ҳам бўлади, дейди эксперт. Умуман, ички бозор бўйича умумий маҳсулот ўтган йилгига солиштирганда ярим миллионга пасаяди, тахминан 12 миллион 800 минг тоннани ташкил қилади. Ички эҳтиёж учун бу ҳажмнинг ярмидан камроғи етарли. Шунинг учун ҳатто ҳозирги ташвишли прогнозга ҳам қарамай, буғдой экспорт қилинади. Дарвоқе, Марказий Осиё давлатлари учун жорий йил камҳосил келди. Талаб юқорилиги сабабли минтақада буғдойнинг нархи оша бошлади.
Виктор Асланов, “Қозоғистон далачилари уюшмаси” раиси:
- Ишонч ҳосил қилдикки, озиқ-овқат тақчиллиги хатари йўқ, Қозоғистон ўз-ўзини дон билан таъминлайди. Фақат соҳа уюшмаси иштирокчилари фикрича, барибир хавф эҳтимолини камайтириш лозим. Буғдой экспортига квота жорий этишни таклиф қиламиз. Хўжаликлар белгиланганидан ортиғини четга сотмасликка рози бўлиши тузиши керак. Бу экспортни оширишда имкониятга эга бўлувчилар учун ўзига хос карт-бланш бўлади. Бу таклиф ҳеч кимнинг ҳуқуқини чекламайди, энг муҳими, хавфсизлик ёстиқчасини шакллантиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси