Олтойдан Такламакон чўли, Ҳимолай тоғлари, Ҳиндистон, Покистон, Ироқ орқали Туркияга. Қозоқларнинг қардош мамлакат ҳудудига кўчиб ўтиши 1952 йил 13 мартда ниҳоясига етди. Туркия Республикаси Бош вазири Аднан Мендерес иммигрантларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу тарихий сананинг 70 йиллиги муносабати билан қондошлар Туркияда тўпланди. Тадбирда икки минг одам қатнашди. Анжуманга Европа давлатларидан диаспора вакиллари келди.
Абдулла Ўздемир, Истамбул шаҳрининг бағжилар тумани мэри:
- Ушбу тадбирни ташкил этган қозоқ биродарларимизга миннатдорлик билдирамиз. Қозоқлар Истамбул шаҳрининг Зейтинбурну, Бағжилар, Кучукмеже каби туманларида жуда кўп яшайди. Орамизда жуда яхши муносабатлар ўрнатилган. Келажакда ҳам қозоқ биродарларимиз билан алоқа мустаҳкамланиб боришига ишонаман.
Берекет Четин, ҳамжамият раиси ўринбосари:
– Асосий мақсад – бир-биримиз билан танишишдан иборат эди. Ёшлар кексалар билан мулоқот ўрнатсин, ўзаро тиллашсин, деймиз. Ҳамжамиятимиз яқинда тузилди. Уч йилдан буён бирга ишлаймиз.
Тадбир доирасида тарихий кўргазма очилди, унда тарихий кўчиш жараёни тасвирланган. Ноёб суратларда қозоқларнинг аждодлари дуч келган қийинчиликлар акс этган. Келажакда мана шу санага аталган яна бир неча учрашув, анжуман ва тадбирлар ташкил қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.