Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга борди. Режага кўра, қўшни давлат президенти билан музокаралар ўтказилади, саноат кооперациясини кенгайтиришга мўлжалланган шартномалар имзоланади. Давлат ташрифи доирасида бизнес-мулоқотлар амалга ошириляпти. Томонлар 2,5 миллиард доллар қийматга эга 40 меморандум имзолаган. Қўшма корхоналар бунёд этиш, товар етказиб беришни кенгайтириш кўзда тутилган. Яна 8 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланиши кутиляпти.
СЕРИК ЖУМАНҒАРИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ, САВДО ВА ИНТЕГРАЦИЯ ВАЗИРИ:
- Навоийда, Фарғонада ўғит ишлаб чиқарувчи заводлар бунёд этиш бўйича катта шартнома тузилади. Унда Қозоғистондан “Қазфосфат” ва Ўзбекистоннинг тегишли корхонаси иштирок этади. Қозоғистоннинг ЕРДЖ компанияси ва Ўзбекистон корхонаси 2 гигаватт қувватга эга кўмирда ишлайдиган электростанцияни ишга туширади. Натижада, Қозоғистондан 5 миллион тонна кўмир сотилади, 3 мингта вагон, 25 та тепловоз ишлайди. Давлат раҳбари товар айланмасини 10 миллиард долларга етказишни топширган. Жорий йилда 5 миллиарддан ўтамиз. Бундай кенг қамровли ҳужжатлар шу вақтгача тузилмаган.
Имзоланган ҳужжатларга кўра, Қозоғистон замонавий мультимодал транспорт-логистика маркази бунёд этади. Томонлар геология разведкаси ва энергетикани биргаликда ривожлантиради. Қозоғистон йирик шохли қорамол етказиб бериш билан шуғуллана бошлайди. Ўзбекистонга 60 минг бош йирик, 120 минг бош майда мол сотилади.
ЕРБЎЛ ҚАРАШЎКЕЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ:
– Бу масала чорвадорларни ташвишга солади. Молни жонли вазнда сотиш қимматга тушади. Эндиликда йирик ва майда мол квота асосида сотилади. Бу нарса ички бозорга таъсир кўрсатади ва гўшт қимматлашади, деб ўйламаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси