Туркистонлик уста этноуслубда ёғочдан ноодатий буюмлар ясайди. Гаухарбек Кунқўжаев яратган асарлар кўркамлиги билангина эмас, ўзида чуқур мазмунни акс эттириши билан ҳам фарқ қилади. «Она Ер» деб номланган мана бу дурдонадаги ҳар бир чизиқ заминига ўзи истаган маънони сингдириш учун ҳайкалтарош уч йил меҳнат қилган.
- Бу асар асосида она образи ётади. Бу уни елкасида кўтариб, Маккага элтаётган авлод. Энг пастда оналар оёғи остида дейиладиган жаннат.
Уста бутун бўш вақтини ўзи севган ишга бағишлайди. Ноодатий буюмларга талаб бор, дейди Гаухарбек. Зеро, ҳар бир ёғоч экспозиция – ҳақиқий эксклюзив.
Гаухарбек Кунқўжаев, ҳунарманд:
- Ижод билан шуғулланиш осон иш эмас. Бир тарафдан бу – севимли ишим, ундан айрилишни истамайман, бошқа тарафдан эса оила тебратиш лозим. Бироқ санъат орқали пул топа бошлаганимдан сўнг ўзимни бутунлай ҳунарга бағишладим.
Уста ўз ўғилларига ҳам амалий санъатга муҳаббатни сингдирмоқда. Уларнинг каттаси ҳам ижод йўлини танлаган.
Интимақ Баянбай, ҳунарманд:
- Асосан, мана шундай маҳсулотлар ясайман. Улар кўп вақт олмайди, эҳтиёж ҳам катта.
Бундан ташқари, усталар оиласи ўз китобини ҳам нашр қилдирган. Унга ҳунрамандларнинг барча йирик ишлари киритилган. Фотосуратлардан ташқари, тўпламда ҳар бир асар тасвири шеърий йўлда берилган. Шеърларни устанинг ўзи ёзган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.